«вафот этди» тегли мақолалар


Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди
8 февраль 2025, 10:16

Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

«Бозор кўрмаган йигит» фильмидаги ижроси ҳамда «Телевизион миниатюралар театри»даги комедик роллари билан танилган актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшда вафот этди. У «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ жараёнида вафот этди
23 январь 2025, 15:56

Бухорода 33 ёшли аёл туғуруқ жараёнида вафот этди

Бухоро вилояти перинатал марказида 33 ёшли аёл фарзанд дунёга келтираётган вақтда вафот этди. У касалхонага тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувлари кетиши ва умумий ҳолсизлик ҳолатида олиб келинган. Икки нафар масъул шифокор бошқа бўлимга ротация қилинган.

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди
7 декабрь 2024, 11:16

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

«Мирзо» театри актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Аввалроқ унинг соғлиғида муаммолар бўлаётганди.

Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди
4 август 2024, 14:06

Жиззахда 3 ёшли боғча боласининг ўлимига сабабчи бўлганларга ҳукм ўқилди

Дўстлик туманида оилавий боғчанинг қаровсиз қолган 3 ёшли табрияланувчиси ариққа тушиб кетиб, вафот этганди. Суд бу ишда боғча директорига 4 йил 1 ой, тарбиячига 4 йил ва туман СЭС бошлиғига 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган эркак вафот этди
21 июнь 2024, 15:27

Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган эркак вафот этди

Бекобод туманида укасининг суд мажлисида жанжал кўтариб, ИИБга олиб кетилган эркак «бинога кириш йўлагида» ҳушини йўқотди. Шифохонага олиб борилганда унинг вафот этгани аниқланган. ИИВ бунинг фавқулодда ҳолат сифатида кўрилиши ва ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан ўрганилишини билдирди.

Журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди
7 май 2024, 13:47

Журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди. У МТРК тизимида 27 йил давомида ишлаган, шунингдек, сўнгги йилларда «Янги Ўзбекистон» газетасида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди
26 апрель 2024, 17:18

Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси мактаб бассейнида чўмилган вақти вафот этди

Пойтахтнинг Яккасарой тумани ҳокимияти ҳуқуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилганда аҳволи ёмонлашиб вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлади.

«Аёлим фарзандим билан қўлимда жон берди» — Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл антибиотик инъекция ортидан вафот этди
18 апрель 2024, 19:17

«Аёлим фарзандим билан қўлимда жон берди» — Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл антибиотик инъекция ортидан вафот этди

Бўстонлиқ туманида 29 ёшли аёл ва унинг 7,5 ойлик ҳомиласи антибиотик инъекция қабули ортидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Марҳуманинг эри аёлига рухсат этилмаган аллергия берувчи дори ёзиб берилганини таъкидлади. У «аёлнинг соғлиғига беэътибор бўлганларга» қонуний чора кўришни сўрамоқда.

Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди
17 апрель 2024, 11:39

Тошкентда ўқувчиси ток уришидан вафот этган мактабнинг директори ва унинг ўринбосарига ҳукм ўқилди

Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман вафот этди
28 март 2024, 09:25

Хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман вафот этди

Психолог ва иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди.

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди
29 февраль 2024, 10:49

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди

Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.

Жиззахда 3 ёшли боғча тарбияланувчиси ариққа тушиб кетиб вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
22 февраль 2024, 11:59

Жиззахда 3 ёшли боғча тарбияланувчиси ариққа тушиб кетиб вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура Дўстлик туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бир ҳафта аввал оилавий нодавлат МТТнинг қаровсиз қолган 3 тарбияланувчиси кўчага чиқиб кетган ва 3 ёшли қиз боғчадан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги ариғидан ўлик ҳолда топилганди. Боғча ёпилди.

Тошкентда 12 ёшли ўқувчининг тўп тегиб вафот этгани бўйича жиноий иш қўзғатилди
21 февраль 2024, 12:34

Тошкентда 12 ёшли ўқувчининг тўп тегиб вафот этгани бўйича жиноий иш қўзғатилди

Октябрда Тошкентдаги 259-мактабда жисмоний тарбия дарсида 12 ёшли бола копток тегиб, вафот этгани юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бир неча кун аввал шу мактабнинг футбол майдони олдидан ҳушсиз топилган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этганди.

Фарғонада газ «заправка»даги жанжал оқибатида бир йигит вафот этди
5 февраль 2024, 10:06

Фарғонада газ «заправка»даги жанжал оқибатида бир йигит вафот этди

Данғара туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақти фаол қаршилик кўрсатилгани сабаб уларни ажратмоқчи бўлган йигит ҳушини йўқотган. У шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди
11 январь 2024, 15:57

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

Журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини айтмоқда. У 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.

Журналист Сурия Магдеева вафот этди
5 октябр 2023, 14:38

Журналист Сурия Магдеева вафот этди

«Даракчи плюс» газетаси журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 43 ёшида вафот этди.

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди
15 сентябрь 2023, 12:35

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.

РШТЁИМ Наманган филиали директори юрак касаллигидан вафот этди
8 сентябрь 2023, 15:06

РШТЁИМ Наманган филиали директори юрак касаллигидан вафот этди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Хамидулло Устабаев 50 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

20 ёшли инстаблогер Asad Algo вафот этди
20 июль 2023, 10:13

20 ёшли инстаблогер Asad Algo вафот этди

Instagram`да миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган блогер Asad Algo жарроҳлик амалиётидан сўнг 20 ёшида вафот этди. Унинг кўча безорилари ҳужумига учрагани айтилмоқда. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

Жиззахда юк автомобили ва Epica тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
1 июль 2023, 09:53

Жиззахда юк автомобили ва Epica тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди

Шароф Рашидов туманида Shacman юк машинаси Epica автомобилига урилиб, 2 йўловчи аёл вафот этди. Шунингдек, ушбу ЙТҲ ортидан яна 5 та транспорт воситаси тўқнашиб кетди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг